Ссылки доступа

Bellingcat тадқиқоти: Италия Туркманистонга €257 миллионлик қурол етказиб берган


Туркманистон катта миқдордаги қурол-яроғларни ЕИ мамлакатларидан сотиб олади. Катта қисм қуролларни Италия етказиб беради, дея таъкидлади Bellingcat тадқиқот гуруҳи.

2008 йилда ЕИ мамлакатлари умумий мавқеи қабул қилган бўлиб, унга кўра, бу мамлакатлар репрессив мамлакатларга қурол экспорт қилишдан воз кечишлари керак бўлади. Бундан ташқари Италияда «Ҳукуматлари Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияни бузилишида жавобгар бўлган мамлакатларга қурол экспорти ва бу мамлакатлар орқали қурол транзити тақиқланиши»га қаратилган маҳаллий қонун ҳам мавжуд.

Кўриниб турибдики, бу ҳар икки қонун Туркманистонга нисбатан қўлланилиши керак, чунки бу мамлакат ҳукумати ҳар қандай муқобил сиёсий қарашларни, виждон эркинлиги ҳуқуқларини таъқиб қилади ва аҳолини ҳар қандай ахборот олишларини қатъий назоратда ушлаб туради.

Шунга қарамай, Европа Иттифоқнинг йиллик ҳисоботига қараганда, 2007 йилдан 2017 йилга қадар Туркманистон Европа мамлакатларидан 370 млн евролик қурол сотиб олган, шундан 76% (257 млн евро) Италия ҳиссасига тўғри келади, бу дегани Италия Европа мамлакатлари орасида Туркманистонга қурол етказиб берувчи асосий давлат эканини англатади.

ЕИнинг кўплаб мамлакатлари ўзларининг қурол экспортлари тўғрисидаги маълумотларни очиқчасига эълон қилишади, бироқ Италия буни яширади, экспортнинг бу пунктини – «турли» дея атайди, бу ўз навбатида суриштирувларда айрим мураккабликларни келтириб чиқаради ва йил давомидаги маълумотларни аниқлаш имконини бермайди.

ARX-160 русумидаги милтиқ экспортнинг асосий қисмини ташкил қилади. Бу қуролни 2018 йил сентябрида бўлиб ўтган ҳарбий парад вақтида кўриш мумкин эди. 2017 йилда Туркманистонга €528 минглик 300та қурол етказиб берилди.

Бердымухамедов на боевых учениях
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:37 0:00

2018 йилда Мустақиллик куни шарафига ўтказилган ҳарбий парадда Италия вертолётлари– иккита AW-109 ва иккита AW-139 кўзга ташланди, бу вертолётлар Туркманистоннинг Оқтепа ҳарбий базасида ҳам мавжуд.

XS
SM
MD
LG