Ссылки доступа

Москвалик ўзбек Навоий иқтисодий зонаси раҳбарлигига тайинланди


Ҳабиб Абдуллаев (ўртада) ота-онаси билан Москвадаги тадбирлардан бирида.

Москва ўзбек миллий - маданий автономияси раиси Ҳабиб Абдуллаев “Навоий” эркин иқтисодий зонаси директори лавозимига тайинланди.

Россия нашрларининг 28 январда хабар беришича, Ҳабиб Абдуллаев 26 январь куни бу лавозимга тайинланган.

Айни пайтда Навоий эркин иқтисодий зонасида ишлаб чиқаришнинг турли соҳасига мансуб бўлган 18та корхона ишламоқда.

Ҳабиб Абдуллаев 1956 йилдaн то умрининг охири- 1962 йилгача Ўзбекистон Фанлар Aкадемияси президенти бўлган жаҳонга машҳур академик Ҳабиб Абдуллаевнинг невараси бўлади.

У 1967 йилда Москвада туғилган. 1989 йилда Москва давлат халқаро алоқалар институтини, 2012 йилда Москва иқтисодиёт Олий мактабини тамомлаган. 25 йил Россиянинг нуфузли ташкилот ва вазирликларида раҳбар лавозимларда ишлаган.

Ҳабиб Абдуллаев Москвада чоп этиладиган “Ўзбегим” газетаси асосчиси ва ношири ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG