Ссылки доступа

Душанбеда 22 қаватли Халқаро Кўргазмалар маркази қурилади


Душанбе шаҳрида 22-қаватли Халқаро Кўргазмалар Маркази қурилади. Бу ҳақда 29 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида ТР қурилиш ва архитектура Қўмитаси раиси Жамшед Аҳмадзода маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, марказ иккита катта кўргазма залидан иборат бўлиб, улар биринчи қаватда жойлашади, қолган қаватларда эса маҳаллий ва халқаро ташкилот ва компанияларнинг идоралари жойлашади. Бу ерда меҳмонхона бўлади ва керак бўлган барча инфратузилмалар яратилади.

Жамшед Аҳмадзоданинг айтишича, марказ пойтахтдаги автовокзал қаршисидаги 5 гектарлик ҳудудда барпо этилади.

Дастлабки сметага кўра, марказ қурилиши учун 200 млн сомони (21 млн долларга яқин) маблағ керак бўлади. Лойиҳа қурилишига Хитой ва Ҳиндистон компаниялари қизиқиш билдирди.

XS
SM
MD
LG