Ссылки доступа

Бишкекда хитойлик мигрантларга қарши митинг иштирокчиси 2 ойга ҳибсга олинди


Хитой фуқароларининг ноқонуний миграциясига қарши митинг иштирокчиси Гулжамила Сапаралиева икки ой муддатга СИЗОга жойлаштирилди. Қарор 25 январ куни Бишкек шаҳридаги Биринчи май туман суди томонидан қабул қилинди. Бу ҳақда митинг ташкилотчиси Аманбол Бабақулов маълум қилди.

Сапаралиева митинг вақтида этник, миллатлараро ва минтақалараро нафрат қўзғаганликда гумон қилинмоқда. СИЗОда ушлаб туриш муддати 2019 йилнинг 17 мартигача дея белгиланди. Аманбол Бабақулов 28 январ куни гувоҳ сифатида чақирилди.

Хитой фуқароларининг ноқонуний миграциясига қарши митинг 17 январ куни «Ала-Тоо» майдонида бўлиб ўтди. Тартиб бузганлик айби билан 21 иштирокчи ушланди, уларнинг ҳаммаси 3 минг сомдан (45 долларга яқин) жаримага тортилди.

XS
SM
MD
LG