Ссылки доступа

Балиқчиларга Ашхобод ва Лебап сув ҳавзаларида балиқ тутиш тақиқланди


Незаконная продажа каспийской осетрины, Туркменистан, август 2018.

Январ ойидан бошлаб балиқчиларга Ашхобод атрофида балиқ тутиш тақиқланди. “Озодлик” радиоси мухбирининг хабар қилишича, жумладан Куртлин, Спортивное, Геоктепа сув омборлари ва кўлларида балиқ тутиш тақиқланди.

"Одамлар асосан иш йўқлигидан балиқ тутишади. Ҳатто кичик балиқларни тутиб пиширишади, бу бир неча йиллардан бери давом этиб келади. Энди балиқ йўқ. Бунинг сабабларидан бири балиқлар увилдириқ ташлаётган вақтда тутилаётганидадир. Масалан, куз ойларида ариқларга сув берилади, бу сувларда кичик балиқлар ҳам бўлади, орадан кўп ўтмай сув берилиши тўхтатилади, бунинг натижасида кичкина балиқлар нобуд бўлади. Авваллари балиқларни урчитиш учун ҳар бир сув ҳавзасида махсус шароитлар яратиларди, техникалар билан йўллар очиларди. Кичик балиқлар махсус сув омборларида етиштириларди", дея 28 январ куни хабар берди“Озодлик”нинг Туркманистондаги мухбири.

“Озодлик”нинг Лебап вилоятидаги мухбири Туркманистоннинг шарқий минтақасида балиқ тутилиши тақиқлангани борасида хабар берди. Унинг маълум қилишича, тақиқлов Газожак сув омбори ва Атамурод этрапидаги Зейд сув омборида жорий қилинган.

“Озодлик” радиосининг Туркманистондаги манбаларининг айтишича, сув омборларида балиқларни кўпайтириш мақсадида 2013 йилда Лебап вилоятидаги табиий ва суньий сув омборларида балиқ тутиш беш йил муддатга тақиқланган эди. Шу каби чекловлар бошқа минтақаларда ҳам жорий этилган эди.

Туркманистонда балиқларни хусусий овлаш кенг тарқалган. Туркманистон Каспий денгизи соҳилларида жойлашган, мамлакатда Амударё ва Қорақум канали бор, шунингдек кўплаб кўл ва дарёлар, сунъий сув омборлари мавжуд.

Иқтисодий қийинчилик ва ишсизлик шароитларида шахсий балиқчилик аҳолининг кун кечириш ва овқатланиш манбаига айланди. Бироқ хусусий балиқчиликни ривожлантириш кескин чекланган. Давлат мунтазам равишда аҳоли учун балиқ тутишни расман тақиқлайди, бу ўз навбатида браконьерликнинг кенг тарқалишига сабаб бўлади.

XS
SM
MD
LG