Ссылки доступа

Расмийлар Discover Invest қурувчиларнинг оғир шароити ҳақидаги шикоятни ўрганмоқда


Uzbekistan - Workers of Discover Invest Forced to Work at Night without Payment

28 январь куни Тошкент ҳокимига қарашли компания ишчилари ўзларининг қулдек ишлатилаëтгани ҳақидаги мақола ортидан расмийлар ишчиларнинг меҳнат шароитлари билан таниша бошлаган.

Бу ҳақда 29 январь куни Ўзбекистондаги энг йирик девелоперлик компанияларидан бири бўлган Discover Invest ширкати Юнусобод туманида қурдираëтган Автопаркда ишлаëтган қурувчилар хабар қилди.

“Эрталаб граждан кийимидаги бир одам келиб¸ ишчиларнинг ëнига бориб¸ гаплаша бошлади. Қайси идораданлигини билмадик. “Айрим интернет сайтлари сизларнинг дам олишсиз 12 соатдан ишлаëтганларингиз ҳақида ëзди¸ шунақами?” деб сўради. Қурувчилардан бири¸ ҳа шунақа деб гап бошлаган эди¸ бригадир ëрдамчиси югуриб келиб¸ уни гапиришга қўймади. “Бутун умр қурилишда ишлаганман¸ ҳеч қаерда бундай яхши шароитни кўрмаганман”¸ деб пахта қўйди”¸ деди Озодликка Discover Invest қурувчиларининг ноқонуний равишда 7 кун 12 соатдан ишлатилаëтгани ҳақида хабар берган қурувчилардан бири.

Бу ва бошқа қурувчилар¸ ҳуқуқ тизимлари вазиятни объектив ўрганмоқчи бўлса¸ қурувчиларни тўплаб¸ улардан очиқ сўраши кераклиги ва ҳақиқатни айтишга ботинганларни ҳар хил босимлардан ҳимоя қилиши лозимлигини таъкидлади.

Tashkent City лойиҳасининг бош пудратчиси бўлган Discover Invest компания расмийсига кўра¸ Akfa Group ҳолдинггига қарашли. Бу ҳолдинг акцияларининг 70 фоизи эса Тошкент шаҳрининг ҳозирги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли.

XS
SM
MD
LG