Ссылки доступа

МИБ жаримасини тўламаган тошкентлик ҳайдовчилар машинасини вақтинча олиб қўйишни бошлайди


Мирзаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи МИБ ходимини чақиртиргани
Мирзаобод тумани ички ишлар бўлими бошлиғи МИБ ходимини чақиртиргани

30 январдан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ, Ўзбекистон Бош прокуратурaси ҳузуридаги МИБ ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун жаримани ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларнинг автотранспорт воситаларини жарима майдончаларига киритиш тадбирини бошлайди.

Бу ҳақда ўз расмий сайтида аҳолини огоҳлантирган Тошкент шаҳар ИИБсига кўра¸ мазкур амалиëт Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 291-моддасига асосан амалга оширилади.

2018 йил июль ойида Тошкент ИИБ йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ҳайдовчилар томонидан тўланадиган маъмурий жарималарнинг янги тартибини жорий қилган эди.

Унга кўра¸ йўл ҳаракати қоидасини бузган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш бекор қилиниб¸ унинг ўрнига маъмурий қоидабузарлик ҳақидаги баённомани ЙҲХБнинг Автоматлаштирилган ахборот тизимига жойлаштириш ва почта орқали қоидабузарнинг уйига жарима қоғози юбориш жорий этилган эди.

Бу жаримани 15 кун ичида тўламаганларга оид маълумот¸ янги тартибга кўра¸ жаримани ундиришни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюросига тақдим этилади.

XS
SM
MD
LG