Ссылки доступа

АҚШ Тожикистон чегарачиларига $3,8 млн.га тенг ҳарбий ёрдам берди


АҚШнинг Тожикистондаги Муваққат ишлар вакили Кевин Коверт ва Тожикистон Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов 29 январ куни Тожикистон чегарачиларига 3,8 миллион долларга тенг ҳарбий ёрдам топширилишига бағишланган тадбирда иштирок этди.

АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, Тожикистон Чегара қўшинларига ер усти радар тизими топширилди, бу тизим давлат чегарасининг одатий усул бўйича патруллик қилиб бўлмайдиган участкаларини доимий назорат қилиш имконини яратади.

«АҚШ Тожикистоннинг суверенитети, хавфсизлигини қўллаб қувватлашва минтақа барқарорлигини таъминлаш йўлида ҳамкорлик қилишга тайёр. Ушбу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиё давлатларини сиёсий қўллаб-қувватлаш, иқтисодий алоқалар ва терроризмга қарши кураш орқали Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ва фаровонликни таъминлашдаги муҳим ролини таъкидлайдиган АҚШ Миллий хавфсизлик стратегиясига бевосита ҳисса қўшади», - дейилади Америка дипмиссияси хабарида.

Қўшма Штатлар Тожикистон билан 27 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади ва Тожикистондаги хусусий сектор, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, демократик институтлар ва хавфсизлигини қўллаб қувватловчи дастурлар орқали бу мамлакатга 1,8 милиард АҚШ долларидан ортиқ ёрдам берган.

XS
SM
MD
LG