Ссылки доступа

Димаш Қудайберген Хитойдаги этник қозоқлар билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди (видео)


Қозоғистонлик хонанда Димаш Қудайберген Хитойнинг Шинжон минтақасидаги этник қозоқлар билан боғлиқ вазиятга ўз фикрини билдирди.

Остонада 29 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида: «Хитойдаги этник қозоқлар билан боғлиқ муаммолар сизга маълумми, бу масалани кўтариб чиқиш ниятингиз борми?» дея берилган саволга Қудайберген, дипломат ёки сиёсатчи эмаслигини, биринчи навбатда ўзини хонанда сифатида кўришини, аммо миллатдошларининг тақдирга бефарқ қараб турмаслигини айтди.

«Бу вазият менга барибир дея ўйламанг. Мен ҳам ташвишдаман ва тезроқ бу муаммо ҳал бўлиши тарафдориман. Бироқ мен сиёсат билан шуғулланадиган катта одам эмасман. Мен хонандаман», — деди у.

Журналистнинг савол беришни давом эттиришга бўлган уринишига ҳалақит қилишди. Таниқли хонанда Остонада пойтахт куни муносабати билан ўтказиладиган ўзининг концерти бўйича журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

24-ёшли Димаш Қудайберген Хитойда бўлиб ўтган I am a Singer мусиқий конкурсида иштирок этиб, иккинчи ўрин олганидан кейин Қозоғистон ва жаҳонда машҳур бўлиб кетди. 2017 йил Гуанчжоу шаҳрида ўтказилган Asian Music Gala конкурсида Димаш Қудайберген «Энг таниқли машҳур қўшиқчи» номинацияси ғолиби дея эълон қилинди.

Ўтган йилнинг август ойида БМТнинг инсон хуқуқлари бўйича комиссияси Шинжондаги «қайта тарбиялаш лагерларида» бир миллондан ортиқ асосан мусулмонлардан иборат этник камчилик вакиллари мажбуран ушлаб турилгани ҳақида «ишончли маълумотлар» борлигини эълон қилди. Хитой бу маълумотларни инкор қилди ва Шинжондаги муассасаларни «касбий қайта тайёрлаш марказлари» деб атади. Шинжонда бир миллиондан ортиқ қозоқ яшайди.

XS
SM
MD
LG