Ссылки доступа

Ўзбекистонда жума мавъизаси жоме масжидларда сурдо таржима қилинади


Ўзбекистондаги жоме масжидларнинг айримларида 25 январдан бошлаб эшитиш ва нутқ аъзоларида нуқсони бор кишилар учун Жума мавъизаси сурдо таржима қилинмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, сурдо таржима учун жоме масжидларда онлайн узатиш икониятлари яратилди. Шунингдек, масжидларнинг ташқи қисмига муайян тоифага мансуб ногиронлиги бор кишилар учун махсус имкониятлар мавжудлигини билдирувчи халқаро белги қўйилади.

“25 январь куни илк бор Тошкент шаҳрининг “Шайх Зайниддин”, Тошкент вилоятининг “Чирчиқ марказий жоме масжиди”, Самарқанд вилоятининг “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжидларида Жума мавъизалари тўғридан-тўғри сурдо таржимон воситасида тушунтириб берилди”, дейилади хабарда.

Муфтиятнинг билдиришича, 1 февраль кунидан республика бўйлаб 25 та жоме масжидда махсус сурдо-онлайн таржималар ташкил этилиши белгиланган.

Мазкур лойиҳа босқичма-босқич кейинчалик ҳар бир вилоятда амалга оширилиши режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG