Унга кўра, 2018 йилда Ўзбекистонга 5 миллион турист келган, улардан 1 миллиони Қирғизистондан. Элчининг айтишича, бу аввалги йилга нисбатан 2,7 баробарга кўпдир.
Комил Рашидов икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар ҳам ривожланиб бораётганини таъкидлади.
Расмий маълумотларга қараганда, 2018 йилда Ўзбекистон – Қирғизистон савдо айланмаси 2017 йилдагига нисбатан 89,6 фоизга ўсган.
Ўзбекистон Қирғизистонга 348, 2 миллион доллар маҳсулотни экспорт қилган. Қирғизистон эса Ўзбекистонга 132,8 миллион долларлик маҳсулот сотган.