Халқаро "Трансперенси Интернешнл" ташкилоти баёнот бериб, Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақаси давлат секторида бутун минтақадаги демократияга таҳдид солувчи коррупция даражасини камайтириш борасида тараққиётга эриша олмаслигини маълум қилди.
«Деярли ҳар бир мамлакат [Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги] 100 баллдан 45 ёки кам балл олди, коррупцияга қарши курашда тараққиёт жуда ҳам кам бўлди», - дейилади ҳисоботда.
Туркманистон Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги барча мамлакатларнинг энг ёмони бўлди, 20 балл билан 161-ўринни эгаллади, ундан кейинги ўрини Ўзбекистон (23балл) эгаллади, бу мамлакат 158 ўринда турибди.
Туркманистон йилдан йилга жаҳондаги коррупциялашган давлатлар рўйхатида қолмоқда. Шу билан бирга мамлакат раҳбарияти коррупцияга қарши кураш хукуматнинг устивор вазифаси эканлигини эълон қилган.
Куни кеча Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Давлат хизмати Турманистон Ички ишлар вазирлиги билан бирлаштирилди. Президент томонидан 25 январда имзоланган фармонда мазкур қарор иқтисодий жиноятларга қарши курашни кучайтириш ва хуқуқ тартибот идоралари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида қабул қилингани таъкидланади.