Ссылки доступа

Қирғизистонда коррупция ҳақида хабар берган шахслар тақдирланади


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Коррупцион ҳуқуқ бузилишлар ҳақида хабар берган шахсларнинг муҳофаза қилиниши тўғрисида»ги қонунга имзо чекди.

Давлат раҳбари аппаратининг ахборот сиёсти бўлими берган маълумотга қараганда, мазкур қонун парламент томонидан 2018 йилнинг 20 декабрида қабул қилинган ва «коррупция билан боғлиқ ҳуқуқ бузилишлари ҳақида маълум қилган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, бу шахсларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилаш, шунингдек, давлат ва унинг тузилмаларига жамоатчилик ишончини мустаҳкамлашга» қаратилган.

Қонунга кўра, коррупцион ҳуқуқ бузилишлари ҳақида маълумот берган шахсларга мукофот коррупция ҳуқуқ бузилишлари туфайли келиб тушадиган маблағ ҳисобидан тўланади.

Эслатиб ўтамиз бир йил муқаддам ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев мазкур қонун лойиҳасини парламентга қайтарган эди, унинг фикрича, ҳужжатда айрим қарама-қаршиликлар мавжуд бўлиб, шу таҳрирда ҳужжатни қабул қилиб бўлмайди ва қайта ишланишни талаб қилар экан.

XS
SM
MD
LG