Ссылки доступа

Қозоғистон ўз ташувчиси Бишкекдан Тошкентга қатнайдиган автобус рейсига киритилишини талаб қилмоқда


Қозоғистон ўз ҳудудлари орқали «Бишкек-Тошкент» автобус қатнови транзитини тақиқлади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг юк ташувчиси - «Транс-Союз-Азия» ОАЖга таянган ҳолда ОАВ маълум қилди.

ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистон томони «Бишкек-Тошкент» йўналишидаги автобусларни ўз ҳудудига қўймаётганини тасдиқлади.

Қирғизистон ОАВ тарқатган хабарларга қараганда, 2018 йилнинг декабрида ташувчилар йўловчиларнинг илтимосларига кўра бир неча бор ҳаракат йўналишини ўзгартирган. Бироқ Қозоғистон томони ўзларининг розилигисиз бу йўналишни ўзгартириш қонунга зид эканлигидан огоҳлантирган. Ташувчилар зарур қоғозларни тайёрлашган ва Қозоғистон расмийларига юборган. Бироқ ҳамон жавобни олишмаган.

ОАВнинг таъкидлашича, Қозоғистон транспорт қўмитаси «Бишкек-Тошкент» халқаро йўналишига хизмат кўрсатиш учун Қозоғистон ташувчисини ҳам киритиш таклифини берган. Транспорт ва йўллар вазирлигидаги «Озодлик» манбаси бу маълумотни тасдиқлади. Унинг айтишича, бу масала бўйича айни дамда музокаралар давом этмоқда.

Транспот вазирлиги матбуот хизмати йўналишга Қозоғистон компанияларини киритиш бўйича талаб қўйилганини тасдиқламади ва шу билан бирга инкор ҳам қилмади. Таъкидланганидек, ҳозир музокаралар давом этмоқда.

Қирғизистон ва Ўзбекистон икки мамлакат ҳукуматларининг музокараларидан сўнг 2018 йил май ойида Бишкек-Тошкент, Тошкент-Бишкек автобус қатновини йўлга қўйди. Йўналишга Ўзбекистон томонидан Mironshox Grand Trans, Қирғизистон томонидан эса «Транс Союз-Азия» хизмат кўрсатмоқда.

Йўналиш узунлиги 601 километрни ташкил қилади, йўлда автобус тўртта - Қирғизистон ва Қозоғистон чегарасидаги «Чалдовар» ва «Супатай Батир», шунингдек Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек Жоли» ва «Ғишт кўприк» чегара постларидан ўтади.

XS
SM
MD
LG