Ссылки доступа

Тошкентда «Роллс-Ройс» харид қилмоқчи бўлган фуқаро фирибгарга дуч келди


Тошкентда «Роллс-Ройс» автомобилини харид қилмоқчи бўлган фуқаро фирибгарга дуч келди ва 38400 АҚШ долларидан айрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

«2018 йилнинг 23 ноябрь куни пойтахтнинг Яшнобод туманида муқаддам фирибгарлик учун судланган 31 ёшли эркак 42 ёшли танишига аукцион орқали ‘Роллс-Ройс’ маркасидаги автомобилни харид қилиш, кейин уни оширилган нархда сотиб, даромад қилишга ёрдам беришга ваъда қилди», — дейилади расмий хабарда.

Фирибгар алдов йўли билан танишининг 38 400 долларини қўлга киритиб, уларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборди. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG