Ссылки доступа

Ашхобод транспорт тармоғи хусусийлаштирилиш режасини эълон қилди


Туркманистон ўзининг транспорт инфратизилмасининг катта қисми хусусийлаштирилиши борасида эълон қилди.

30 январ куни эълон қилинган Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг фармонида, мазкур хусусийлаштириш мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга, инвестициялар жалб қилишга ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилгани таъкидланади.

Президент Адлия вазирлигига транспорт соҳасини қайта шакллантирилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини уч ой муддатда тайёрлашни топширди. Шу билан бирга президент хорижий компанияларга соҳани хусусийлаштиришлари учун сармоя киритишга рухсат берилиши борасида ойдинлик киритмаган.

61 ёшли Бердимуҳамедов 2006 йил декабрида шахсга сиғиниши ва ўзгача фикрловчиларга босим ўтказиш билан танилган собиқ президент Сапармурат Ниёзов вафот этганидан сўнг табиий газга бой Туркманистон раҳбариятига келди. Ҳукуматни танқид қилувчилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, Бердимуҳамедовнинг бошқаруви йилларида ҳам ўзгача фикрловчилар босим остида қолаверди, мамлакатда жорий этилган чекловлар деярли ўзгартирилмади.

XS
SM
MD
LG