"Энг ташвишли Андижон вилоятида одамларни қийнаш, хўрлаш, азоб бериш каби зўравонлик йўли билан кўрсатма олиш ҳолатлари давом этмоқда. Бу тўғрисида, албатта, ҳамманг эшитганг: бу противогаз, дубинка ҳақида. Анижондаги раҳбарлар, Собировнинг тажрибаси катта. Бекорга мен уни бу ерга юбормаганман. Ишониб юборганман, ўртоқ полковник. Бунақа зўравонликлар билан қаёққа етқизасиз? Ўртоқ прокурор қаёққа қарайди?", деди президент.
"Бунақа ўйинлар: дубинка, противогаз - у эскидан қолган нарсалар менга маъқул эмас Ўзбекистонда. Бутун дунё қараб турибди бизга. Ҳар куни збекистон тўғрисида интернетда 1000тадан, энг камида 700-800 мақола чиқади. Эфиопияда ҳам чиқаябди Ўзбекистон тўғрисида. Ҳар бир қадамимиз дунё ҳамжамияти назоратида турибди. Бу нима деган гап?", - деди Мирзиёев.