Ссылки доступа

Қирғизистон жанубида 200га яқин ўқувчи чодирларда таълим олмоқда


ҚРнинг Жалолобод вилояти Ола Буқа туманидаги Биринчи май овул аймоғи Ажек қишлоғидаги №20 мактабнинг 200га яқин ўқувчиси 2019 йилнинг январ ойидан бошлаб чодирларда таълим олмоқда. Бу ҳақда Биринчи май овул раҳбари Муктар Шербаев маълум қилди.

- Эски мактабнинг иккинчи корпуси деворлари дарз кетиши оқибатида болаларнинг ҳаёти таҳдид остида қолди. Шу сабабли 2018 йилнинг сентябридан бошлаб дарслар маҳаллий Маданият уйининг биносида олиб борилаётган эди. Қиш ойларида кун қисқа бўлгани боис ўқувчиларнинг ҳаммасини учта сменада ўқитишнинг имкони бўлмаяпти, шу сабабли 200 га яқин ўқувчини чодирларга жойлаштириб, ўша ерда таълим беришга мажбур бўлдик. Қолган ўқувчилар ҳозирча Маданият уйининнг биносида ўқишмоқда, айрим ўқувчилар эса авария ҳолатидаги мактабнинг битта корпусида таълим олмоқда.

Маданият уйи олдида ўқувчитлар учун чодирларни ҚР Фавқулотда вазиятлар вазирлиги ўрнатиб берди, маҳаллий хукумат эса чодирларни иситишни ўз зиммасига олди. Ажек қишлоғида янги мактаб қуриш ҳозирча режага киритилмаган.

Ўзбекистон билан чегарада жойлашган Биринчи май туманига қарашли мазкур аҳоли пунктида 3 минга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маҳаллий мактаб биноси 1959 йилда қурилган, бироқ сўнгги йилларда ҚР ФВВ томонидан икки марта авария ҳолатида дея тан олинди. Аммо бино етишмаслиги сабабли 200 га яқин ўқувчи мактабнинг аварияли корпусида ўқимоқда, яна 100 нафар ўқувчи эса Маданият уйи биносида таълим олади, қолган 200 бола эса чодирларда таҳсил олишга мажбур. Биринчи май овул аймоғи ҳудудида 8та мактаб бор бўлиб, уларнинг учтаси авария ҳолатида экани айтилади.

XS
SM
MD
LG