Ссылки доступа

Қозоғистон шимолида қизамиққа чалинганлар сони кўпаймоқда


Шимолий Қозоғистон вилояти(ШҚВ)да, Жамоат соғлиқни сақлаш Департаменти маълумотига кўра, йил бошидан бери 36 киши қизамиқ гумони билан тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг 12 нафари катта ёшдагилар ва 24 нафари 14 ёшгача бўлган болалардир.

Департаментнинг таъкидлашича, беморларнинг 83 фоизи (30 киши) қизамиққа қарши эмланмаган. Департамент хабарига кўра, 22 нафар беморга -13 нафар бола ва 9 нафар катта ёшдаги мижозга қўйилган ташҳислар лаборатория шароитида тасдиқланди.

Расмий маълумотларга қараганда, 2018 йилда вилоятда қизамиқ билан боғлиқ атиги битта ҳодиса қайд қилинган эди.

Қозоғистонда ота-оналар томонидан болаларни қизамиққа қарши эмлашдан бўйин товлаш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд қилинади. Экспертлар эмлашдан бўйин товлашнинг сабаблари қаторида диний қарашлардан ташқари эмлашнинг сифатига шубҳа билан қарашларни ҳам таъкидлашади.

XS
SM
MD
LG