Ссылки доступа

GM Uzbekistan ўзи ишлаб чиқарган автомобилларга кафолат муддатини узайтирди


GM Uzbekistan 2019 йилнинг 1 февралидан эътиборан янги автомобилларга кафолатли хизмат кўрсатиш муддатини узайтиради.

Ширкат тарқатган расмий маълумотда таъкидланишича, эндиликда кафолатли хизмат кўрсатиш муддати 3 йил ёки 100 000 километр масофани ўз ичига олади. Аввал бу муддат 1 йил ёки 20 000 километрни ташкил қилган.

“Қайд этиш лозимки, узайтирилган кафолат муддати компаниянинг расмий дилерларидан 2019 йилнинг 1 февралидан бошлаб харид қилинадиган автомобилларга тадбиқ этилади. Кафолат муддати автомобилнинг эгаси билан боғлиқ бўлмайди, яъни ушбу давр мобайнида автомобил эгаси ўзгарса, унинг янги эгаси ҳам ушбу кафолат ҳуқуқидан фойдалана олади", дейилади маълумотда.

Автомобилдан нотўғри фойдаланиш, авария, автомобилнинг конструкцияси ва модификациясига ўзгартириш киритиш ёки ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилмайдиган қўшимча ишлов берилиши ёки жиҳозланиши туфайли носозликлар юзага келган тақдирда кафолат даври чекланади.

Кафолат муддати давомида автомобилнинг ишлаб чиқарувчи томонидан аниқланган нуқсони бор қисмларини таъмирлаб бериш ёки алмаштириш расмий хизмат кўрсатиш марказлари томонидан бепул амалга оширилади. Бунинг учун эса автомобиль эгасидан автомобилнинг эксплуатацияси бўйича барча шартлар йўриқномага асосан бажарилган бўлиши талаб этилади.

XS
SM
MD
LG