Ссылки доступа

Самарқандда жазманига ғазаб қилиб 7 ва 1 ёшли қизларини ўлдирган аёл қамалди


Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 7 ва 1 ёшга тўлмаган икки қизини пичоқлаб ўлдирган аёл 13 йилга, унинг қотиллик қилишига сабабчи бўлган жазман эса 17 йилга қамалди. Бу ҳақда ЎзА 31 январь куни чоп этган мақолада маълум қилинди.

“Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ҳали етти ёшга тўлмаган Бахтигулга 12 маротаба, бир ёшга ҳам тўлмаган Маҳлиёга эса 5 маротаба пичоқ урилган экан. Етказилган тан жароҳатлари норасидаларнинг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлган", дейилади мақолада.

Қизларини пичоқлаган аёл ўзига ҳам пичоқ урган. Бироқ у тирик қолган.

Мақолада айтилишича, аёлнинг жазмани Telegram орқали қизалоқлар тўғрисида турли аҳлоқсиз гапларни ёзган.

Аёлга “ “Шу қизинг катта бўлса, у билан юраман ёки бошқаларга улашаман“, қабилидаги СМСларни жўнатган. Бундан ғазабга келган аёл тунда қизларини пичоқлаган.

Маҳаллий ОАВлар хабар қилганидек, қотил-онанинг турмуш ўртоғи Россияда ишлаб юрган. Бундан ташқари, ДНК-тест натижаларига кўра, аёлнинг иккинчи боласи жазманидан бўлгани аниқланди.

XS
SM
MD
LG