Ссылки доступа

Қирғизистонда «Кумтор» компанияси сув учун ҳақ тўлашга мажбур қилинади


Месторождение Кумтор.
Месторождение Кумтор.

Қирғизистон сув ресурслари тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритишни ва Петров кўлидан сув оладиган «Кумтор Голд» компаниясини сув учун ҳақ тўлашга мажбур қилишни режаламоқда.

ҚР ҳукумати тижорат мақсадларида сувдан ҳақ тўлашни жорий қилиш мақсадида Сув кодекси ва “Сув тўғрисида”ги Қонунга қўшимча киритиш таклифини илгари сурмоқда. Бу борадаги қонун лойиҳаси парламентда иккинчи ўқишда муҳокама қилинди ва маъқулланди. Асосий мунозаралар қирғиз сувидан қўшни республакалар томонидан фойдаланиш, «Кумтор» корхонаси томонидан саноат мақсадларида сув олиниши ва минтақалардаги фермерлар томонидан сувдан фойдаланиш атрофида бўлди.

ҚР Қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат саноати ва мелиорация вазирлиги баёнот бериб, сув учун қанча ҳажмда ва қандай ҳақ олиниши борасидаги механизм кейинроқ ишлаб чиқилишини маълум қилди. Вазир ўринбосари Жанибек Керималиевнинг тушунтиришича, бу йўналиш бўйича айрим ташкилотларга имтиёзлар берилади, тушган маблағлар эса мамлакат бюджетига ўтказилади.

«Кыргызалтын» ОАЖ директорининг ўринбосари Жумадил уулу Мурадил «Ата Мекен» фракциясидан депутат Айсулуу Мамашованинг саволига жавоб берар экан, хукумат томонидан тақдим қилинаётган қонун лойиҳаси қабул қилингудек бўлса, у ҳолда «Кумтор Голд Компани» кон яқинидаги Петров кўлидан оладиган сув учун ҳақ тўлайди:

ҚР ҳукумати маълумотига қараганда, мисол учун 2015 йилда «Кумтор Голд» компанияси саноат ва бошқа мақсадлар учун Петров кўлидан 5 млн 542 минг кубометр сув олган.

Қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотига кўра, бугунги кунда Қирғизистонда сув бепул. Фақат истеъмолчиларга етказиб берилган сув учунгина ҳақ олинади. Янги қонун лойиҳаси қабул қилингудек бўлса, сувдан тижорат мақсадларида фойдаланувчи истеъмолчилар ҳам сув учун, ҳам етказиб берилгани учун ҳақ тўлайди.

ҚСДП фракциясидан депутат Айнура Алтибаеванинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасини имкон қадар тезроқ қабул қилиш керак. "Конституциямизда, «ер, сув ва бошқа табиий ресурслар Қирғизистон Республикасининг мулки» эканлиги ёзиб қўйилган. Нима учун олтин қазиб олувчи корхоналар сувга ҳақ тўламаган холда тонналаб қимматбаҳо металлни ва миллиардлаб долларларни олиб чиқиши керак? Нима учун улар ишлатилган сув учун ҳақ тўламайди? Шу сабабли бу қонунни имкон қадар ҳаракатга туширишимиз керак", -дейди депутат.

Кумтор Қирғизистондаги энг йирик олтин кони ҳисобланади. Бу ерда Канаданинг «Центерра» компанияси фаолият юритади. Қирғизистон «Центерра»даги улушнинг 26,6 фоизига эгалик қилади.

XS
SM
MD
LG