Ссылки доступа

Қирғизистонда Манас эпоси ва Айтматов академияси пайдо бўлади


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Манас ва Чингиз Айтматов Миллий академияси ташкил этилиши тўғрисидаги фармонга имзо чекди.

Академия ташкил этилишидан кўзланган мақсад “Манас” эпосини, умуман қирғиз эпос маданиятини, Қирғизистон халқ ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг фалсафий-маънавий, бадий инсонпарварлик меросини сақлаш, оммалаштириш, тарғиб ва тадқиқ қилишни чуқурлаштиришдан иборат.

Академияга “Манас” эпоси, шунингдек Чингиз Айтматов ижодий меросини тадқиқ қилаётганларга ҳам томонлама ёрдам бериш тавсия қилинди.

Жээнбеков 12 декабрь куни Бишкекда Айтматов таваллудининг 90 йиллигига бағишлаган тантанали йиғилишда «Манас» эпоси ва Айтматов академиясини ташкил қилишга қарор қилингани борасида эълон қилган эди.

«Манас» эпоси ЮНЕСКО томонидан инсониятнинг номоддий мероси рўйхатига, шунингдек Гиннеснинг рекордлар китобига жаҳондаги энг ҳажми катта эпос сифатида киритилган.

ЮНЕСКО маълумотига кўра, Чингиз Айтматов - асарлари энг кўп ўқиладиган замонавий муаллифлардан бири ҳисобланади. Унинг асарлари 176 тилга таржима қилинган ва 128 та мамлакатда 100 миллиондан ортиқ нусхада босилган. Ёзувчининг асарлари дунёнинг кўплаб давлатларида мактаб ва олий ўқув юртларининг дастурларига киритилган.

XS
SM
MD
LG