Расмий матбуотнинг маълум қилишича, «ўз айбига иқрор бўлмаган айбдорлар узоқ муддатларга” озодликдан маҳрум қилинди. Тергов билан ҳамкорлик қилган “жиноят иштирокчилари”, хабарларга кўра, жарима кўринишида жазога тортилди. Ҳукм пайшанба куни Олмаотадаги жиноий ишлар бўйича туманлараро ихтисослаштирлган судда эълон қилинди.
Миллий хавфсизлик қўмитаси хабарига кўра, 2018 йил февралида Олмаота вилояти божхона постларида “тизимли коррупциянинг олдини олиш мақсадида ўтказилган амалиёт ва тергов” суд жараёнига сабаб бўлди. Амалиёт вақтида 116 минг доллар ва тўртмиллион тенге мусодора қилинган эди.
Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмади.
2018 йилнинг ноябрь ойида мазкур постнинг саккиз нафар божхоначиси коррупция иши бўйича уч йилдан етти йилгача озодикдан маҳрум этилган эди.