Ссылки доступа

"Ўзбекэнерго" илк қуёш фотоэлектр станцияси Навоийда қурилишини билдирди


Ўзбекистондаги илк қуёш фотоэлектр станциясининг Навоий вилоятида қурилиши маълум қилинди.

"Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг биринчи ярмида электр станциясини қуриш учун инвесторларни саралаш жараёни якунланади.

Хабарда айтилишича, 2018 йилнинг ноябрь ойида ушбу лойиҳага хориждан сармоя жалб қилиши учун Тошкентда халқаро анжуман ўтказилган ва унда 20дан ортиқ йирик чет эл ширкатлари вакиллари иштирок этган.

Умумий қуввати 100 МВт.ни ташкил этиши айтилган қуёш фотоэлектр станциясини Навоий вилоятида Халқаро молия корпорацияси кўмагида қуриш режаланмоқда.

Daryo.uz нашрининг хабар қилишича, шу кунга қадар бу лойиҳага Франциянинг Total EREN ва БААнинг Masdar компанияси қизиқиш билдирган.

XS
SM
MD
LG