Ссылки доступа

9,5 тонна кокаин билан ушланган россиялик денгизчилар ҳибсга олинди


Кабо-Верде суди кемаси бортидан 9,5 тонна кокаин топилган 11 нафар россиялик денгизчини ҳибсга олди.

Россиянинг Кабо-Вердедаги элчихонасининг хабар қилишича, тергов вақтида ҳибсга олинганларнинг ҳаммаси Прая шаҳридаги қамоқхонада бўлиб туради. Уларга нисбатан расмий айбловнома қўйилмаган, аммо улар гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилинмоқда.​

31 январ куни Кабо-Верде расмийлари 11 нафар россиялик денгизчини ушлаган эди. Улар Панама байроғи остида Жанубий Америкадан Марокаш томон сузаётган кема борида эдилар. 31 январ куни экипаж аъзоларидан бирининг вафоти муносабати билан кема Сантьягу оролидаги (Кабо-Верде архипелагидаги ороллардан бири) Прая портига киришга мажбур бўлган эди. Денгизчининг ўлими сабаблари маълум эмас.

Денгизчининг ўлимини ҳужжатлаштириш учун келган полиция ходимлари кема бортидан катта миқдорда кокаин партиясини топди. Кемадан ғишт шаклида бўлган 260 пакет топилди. Пластик ва мато қопларга ўралган пакетларнинг умумий оғирлиги 9 570 килограмм чиқди.

Maritime bulletin маълумотларига қараганда, бундан аввал кема Туркия компаниясига тегишли бўлган, аммо 2018 йилнинг 6 ноябр куни Ecolive de Panamaга сотилган.

XS
SM
MD
LG