«31 январь куни Чимкентдаги маъсулияти чекланган жамияти(МЧЖ) ҳудудида ўтказилган махсус амалиёт мобайнида Хитойнинг 73 нафар фуқароси ва Ўзбекистоннинг 137 нафар фуқароси ушланди», – дея Қозоғистон ИИВ ОАВга маълум қилди.
Вазирлик маълумотига қараганда, Хитой фуқаролари Қозоғистон ҳудудларига транзит авиарейслар билан келган ва қонунга зид равишда мамлакат ҳудудларида қолган. Ҳозир уларни мамлакатдан ташқарига чиқариб юбориш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Ноқонуний миграция каналини МЧЖ раҳбарлари бўлмиш Хитойнинг икки фуқароси ва Қозоғистон фуқароси бўлмиш аёл уюштирган бўлиши мумкин. Айбланувчилар ушланди, судга қадар тергов жараёнлари олиб борилмоқда.