Ссылки доступа

"Тошкент - Бишкек" автобус қатнови қайта тикланди


“Тошкент – Бишкек” автобус қатнови 1 февралдан қайта тикланди. Бу ҳақда Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги маълум қилди.

Қайта тикланган қатнов янги жадвал асосида олиб борилади. Вазирликнинг билдиришича, “айни дамда Ўзбекистон автомобиль транспорти вазирлиги билан янги жадвал мувофиқлаштирилмоқда”.

24 январь куни “Тошкент – Бишкек” автобус қатнови Қозоғистон чегарадан ўтказмай қўйгани муносабати билан ёпилгани хабар қилинган эди. Қозоғистон бунга автобус транзити бўйича жадвал Остона билан келишилмаганини сабаб қилиб кўрсатган.

Қирғизистон Транспорт вазирлиги Қозоғистон инфратузилма ва ривожланиш вазирлиги билан “Тошкент – Бишкек” қатновининг Қозоғистон ҳудудидан транзит ўтиши борасида музокаралар ўтказгани ва томонлар у янги жадвали бўйича муросага эришганини ҳам билдирди.

“Тошкент – Бишкек” автобус қатнови 2018 йилнинг апрелидан бошлаб Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистьн ҳукуматларининг ўзаро келишуви асосида йўлга қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG