Ссылки доступа

Андижондаги belly dance раққосаси Дубайни забт этди ва Болливудда суратга тушмоқда (видео)


Андижонлик раққоса ва актриса Одина Умрзоқова Болливудда танила бошлаган илк ўзбекистонлик санъаткорга айланмоқда. У яқинда Боливудда олинган янги фильм қаҳрамонига айланди.

Андижондаги belly dance раққосаси Одина Умрзоқова охирги 15 йилдан буён Дубайда яшайди. Айни пайтда у ўз рақслари билан нафақат Дубай, балки бутун Яқин Шарқда ҳам машҳурдир.

Раққосанинг айтишича, унинг турмуш тарзи ва иш фаолиятига айланган ярим яланғоч кўринишдаги рақслари кундалик ҳаётига халақит бермайди. Унга шу бўйича ҳеч қандай таҳдидлар бўлмаган.

Шу билан бир қаторда Одина аёлларнинг очиқ-сочиқ кийиниб юришини маъқул деб билмайди. Бироқ ўзига буни раво кўради, чунки унинг касбидир. Раққоса ҳар куни 5 маҳал намоз ўқийди ва бу унинг ишига халақит бермайди.

У БААдан тортиб Туркиягача, Италия ва Англияда концертлар берган.
Яқинда Одина Умрзоқова ҳинд фильмида бош ролни ижро этди.

Одина Дубайда турмушга чиққан, эри ўзбек эмас. Аёлнинг тан олишича, бу инсон ўз мамлакатида юқори мартабага эга.

Артист хонимнинг сўзларига кўра, унга Ҳиндистонда яшаш ва ишлаш ёқади. У маданиятлар турлича бўлса-да ўша жойда яшашни истаган бўларди. Сабаби ушбу мамлакатда у ўзини бахтли деб ҳис этмоқда.

XS
SM
MD
LG