Ссылки доступа

Қозоғистонда браконьерлар билан тўқнашувда ҳалок бўлган инспекторга орден берилди


Январь ойида Қарағанда вилоятида браконьерларни тўхтатиш чоғида олган жароҳати туфайли ҳалок бўлган «Охотзоопром» давлат корхонасининг инспектори Ерлан Нургалиев вафотидан сўнг учинчи даражали «Барис» ордени билан тақдирланди.

Худди шу орден билан Нургалиевнинг ҳамкасби - ҳодиса вақтида жароҳат олган Петр Ницик ҳам мукофотланди. Тақдирлаш тўғрисидаги фармон бугун Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев томонидан имзоланди. Фармонда, инспекторлар «хизмат вазифасини адо этаётган вақтда кўрсатган мардлик ва жасорати учун» мукофотланиши таъкидланади.

13 январ куни инспекторлар Нургалиев ва Ницик тушган автомашина сайғоқларни отишда гумон қилинаётганлар бўлган йўл танламасга етиб олади. Қишлоқ хўжалик вазирлигининг маълум қилишича, йўл танламасдан чиққан бир неча «қуролланган баққуват» кишилар қаршилик кўрсатишади, инспекторларни калтаклашиб, сўнг қочиб кетишади. Ницик «оғир тан жароҳати олди». Иккинчи инспектор ҳам жароҳат олди. Бошидан жароҳат олган Ерлан Нургалиев қариндошлари томонидан Остонадаги шифохонага олиб келинади, аммо инспекторнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

ИИВ 21 январ куни Қизил Ўрдада уч нафар гумондор қўлга олинганини маълум қилди. ИИВнинг хабарига кўра, жиноий иш «Қотиллик» моддаси бўйича тергов қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG