Ссылки доступа

Қирғизистон картошкаси қимматлик қилди - бозор Покистонникини танлади


Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазири Нурбек Мурашев "картошка можароси"даги асосий шахсга айланган.

Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти фермерлари бозорда картошка кўпайиб¸ унинг нархи кескин тушиб кетганидан мутлақ зиëнда қолганидан шикоят қилиб¸ бозори касод бўлгани учун билвосита Ўзбекистон томонини айбламоқда.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазирининг “Ўзбекистон катта миқдорда қирғиз картошкасини олади”¸ деган баëнотига ишонган иссиқкўллик фермерлар ëппасига картошка эккан¸ аммо ўзбек томони уни олмаганидан кейин¸ маҳсулоти бозори касод бўлган.

Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари Қирғизистон билан картошка сотиб олиш борасида ҳукуматлараро келишув имзоланмагани билдирди.

“Шундай истак билдирилган¸ аммо Қирғизистоннинг картошкаси қимматга тушгани боис¸ тадбиркорлар Покистондан арзон картошка олиб келишни йўлга қўйди ва Ўзбекистон бозорини арзон картошка билан тўлдирди”¸- деди Тошкент ҳукуматининг бир-биридан мустақил икки мулозими.

Шу кунларда Қирғизистонда минглаб фермернинг ҳукумат Ўзбекистонга сотиб беради¸ деган ишончда кредит олиб¸ амалда куйиб қолгани билан боғлиқ можаро давом этмоқда.

Иссиқкўл вилояти Ақсу туманидаги фермерларнинг айтишича¸ юзлаб тонна картошка¸ харидор йўқлиги ва сақлашга шароит йўқлигидан чириб кетиш хавфи остида қолган.

Иссиқкўллик фермерларга кўра¸ ўтган йили килоси 16 қирғиз сўми¸ уруғлигининг килоси 22 сўм бўлган картошкага (улгуржи нархи) айни кунларда таннархидан ҳам паст - 4¸5-5 сўм нарх берилмоқда.

Бу минтақадаги аксар фермернинг картошка экиши учун улар Қишлоқ хўжалик вазирининг “Ўзбекистон билан картошка сотиш ҳақида келишув қилдик”¸ деган гапини асос қилиб келтирмоқдалар.

Қирғиз томонига кўра¸ картошка оламиз¸ деган Тошкент ҳукумати картошка пишганда¸ уни олишдан бош тортган.

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари импорти билан шуғулланувчи давлат тизимлари мутасаддилари Бишкек билан картошка сотиб олиш борасида ҳеча қандай расмий шартнома тузилмаганини билдирдилар.

Ўзбекистонга Покистондан картошка импорт қилаëтган тадбиркорлардан бири эса¸ Қирғизистондан картошка сотиб олиш истагининг амалга кўчмаганини бозор қонунияти билан тушунтирди.

Унинг билдиришича¸ Покистондан келаëтган картошканинг тоннаси сақлаш ва транспортировка харажатлари билан 150 доллардан тушмоқда ва бу қирғиз томони таклиф қилган нархдан анча арзондир.

Қирғизистон Қишлоқ хўжалик вазирлиги изоҳ беришни истамади

XS
SM
MD
LG