Ссылки доступа

Бир ойда 6 суицид. Андижонда коллеж ўқувчиси ўзини осди


Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида коллеж ўқувчиси бўлган 17 ёшли қиз ўз уйида осилган холда топилди. 22 январ куни рўй берган ушбу ҳодиса ҳақида марҳумнинг курсдошларидан бири хабар қилди. Коллеж ўқувчиси нега жонига қасд қилгани маълум эмас.

Олтинкўл туманидаги Саноат коллежининг 3-босқич ўқувчиси бўлган О.Т. 22 январ куни соат 14.30ларда ўз уйида осилган холда топилди.

Исми очиқланмаслигини истаган курсдошининг айтишича, коллеж ўқувчиси ўлимидан олдин бир ой давомида ўқишга келмаган.

“Уйида анча осиғлик қолган, уйида ўша куни ҳеч ким бўлмаган. Декабрь ойидан буён ўқишга келмаётганди. Коллеж ҳам нега ўқишга келмаяпти, деб қизиқмаган”, - деди марҳум коллеж ўқувчисининг курсдоши.

Олтинкўл тумани ҳуқуқ-тартибот органларида ишловчи мулозим қиз нима учун ўз жонига қасд қилгани мавҳум бўлиб қолаётгани, айни масала юзасидан милиция тергов олиб боратганини айтди.

Қўшниларига кўра, қиз яккаланиб қолгани коллежда доимий камситилгани, изза қилингани сабаб ўзини осиб қўйган бўлиши мумкин.

Коллежнинг ўқув ишлари бўйича мудири қиз декабр ойидан ўқишга чиқмаганини тасдиқлади, лекин у камситилгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

“Бу қизимиз яхши ўқир эди. Қишки каникулдан сўнг ўқишга чиқмади. Мен бундан хабарсиз қолибман, гуруҳ раҳбари эътибор бермаган. Бепарволик бўлган. Лекин, камситиш бўлмаган, қиз яхши ўқир эди. Отаси биология ўқитувчиси бўлган. Лекин ишини ташлаб бозорга чиқиб кетган эди”, - дейди коллежнинг ўқув ишлари бўйича мудираси.

Қўшниларидан бири ўзини осган коллеж ўқувчисини бозор кунлари, айрим пайтларда ўқиш пайтлари ота-онаси билан бозорда савдо қилиб турганини кўрганини айтди.

Бу сўнгги бир ой ичидаги олтинчи суициддир.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, ҳар йили мамлакатда 100 минг кишидан 6 нафари ўзини ўлдиради.

XS
SM
MD
LG