Ссылки доступа

Қирғизистонлик киши ўз қизини зўрлаганини тан олди


Узген туманида истиқомат қилувчи 47 ёшли шахс ўзининг 14 ёшли қизини зўрлаб номусига текканини тан олди. У 20 январдан бери маҳаллий вақтинча ушлаб туриш изоляторида ҳибсда ушлаб турилибди.

Гумондорнинг қизи ҳомиладорликнинг 6-ойида. У қариндошларининг уйида истиқомат қилиб турибди.

Вилоят милицияси матбуот котиби Женишбек Аширбаевнинг айтишича, туман маъмурияти мутахассислари ўсмирнинг кейинги тақдирини белгилаш борасида иш олиб бормоқда:

- Агар қариндошлари истаса, қиз уларга берилади. Ҳоҳламайдиган бўлсалар, у ҳолда давлат ўз васийлигига олади.

Дастлабки маълумотларга қараганда, эркак руҳий касал. Қизнинг онаси 2013 йилда вафот этган.

XS
SM
MD
LG