Ссылки доступа

Самарқандда кўп қаватли уйларга ўрнатилган видеокамералар ишламаслиги аниқланди


Самарқанддаги кўп қаватли уйларга ўрнатилган видео назорат камераларининг асосий қисми ишламайди. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар маълум қилди.

Хабарда айтилишича, бундан икки йил аввал Самарқанд мавзеларида шаҳар ҳокимияти томонидан кўп қаватли уйларга видеокамерлар ўрнатилган. Бундан мақсад мазкур ҳудуларда яшовчи одамлар хавфсизлигини таъкинлаш бўлган.

Маҳаллий ҳокимият Хусусий турар-жой эгалари ўртоқчиликларига видеокамералар харид қилиш ва ўрнатиш учун банклардан кредит олишга кўмаклашган. Бунинг ортидан 1200та кўп қаватли уйга видеокамералар ўрнатилган.

Газетанинг билдиришича, кейинроқ «Дамариқ» «Семурғ», «Зулфия», «Токзор», «Истиқлол» ва бошқа маҳаллалардаги кўп қаватли уйлардан бирортасида камералар ишламаётгани аниқланган.

«Хусусий турар-жой эгалари ўртоқчиликлари энг арзон ва сифатсиз ускуналарни сотиб олгани ортидан улар тез орада ишдан чиққан. Улар видеокамерларни реанимация қилишга ҳам эътибор қаратмаяптилар. Шаклан шаҳар ҳокимиятининг қарори бажарилди, амалда эса кўзбўямачилик қилинди”, деб ёзди нашр.

XS
SM
MD
LG