Ссылки доступа

Бош вазири ўринбосари "пахта бойкоти"ни тўхтатиш учун АҚШга жўнаб кетди


Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева халқаро ташкилотлар томонидан ўзбек пахтасига эълон қилинган бойкотни тўхтатиш масаласида музокаралар олиб бориш учун АҚШга борди. Бу ҳақда 4 февраль куни ОАВлар маълум қилди.

Танзила Норбоева раҳбарлигидаги делегация Cotton Campaign халқаро коалициясининг Вашингтонда ўтадиган йиллик йиғилишида иштирок этади.

Бундан ташқари ўзбек делегацияси ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари вакиллари, Америка ишлаб чиқарувчилар бирлашмалари, касаба уюшмалари билан учрашади. Шунингдек, Давлат департаменти, меҳнат вазирлиги ва халқаро ташкилотлар расмийлари билан музокаралар ўтказилади.

Ўнлаб ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларидан иборат бўлган Cotton Campaign халқаро коалицияси 2010 йилда Ўзбекистонда етиштирилган пахтага бойкот эълон қилиш тадбирини бошлаган эди. Бунга Ўзбекистонда болалар ва катталар пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани асосий сабаб бўлган.

Бойкотга Nike, Zara, GAP, Levi"s, H&M, UNIQLO ва бошқа жаҳонга машҳур брендлар қўшилган эди.

XS
SM
MD
LG