Ссылки доступа

Собиқ бош прокурорнинг амакисини экстрадицияси масаласида Қирғизистон АҚШга сўровнома юборди


ИИВ Бош прокуратура орқали Калийбек Саляновнинг экстрадицияси масаласида АҚШга сўровнома юборди. Бу ҳақда ички ишлар вазирининг ўринбосари Мирлан Каниметов бўлиб ўтган матбуот анжуманида баёнот берди.

Унинг сўзларига қараганда, Салянов Камила Дуйшебаева исмли қизнинг ўлдирилиши билан боғлиқ иш бўйича тергов ҳаракатларига тўсқинлик қилишда гумондор сифатида кўрилади.

Каниметовнинг таъкидлашича, Салянов АҚШда миграция қонунчилигини бузгани учун ҳибсга олинган бўлиб, текшириш вақтида унинг Интерпол йўналиши бўйича халқаро қидирувда экани аниқланди.

Эслатиб ўтамиз, 19-ёшли талаба Камила Дуйшебаеванинг жасади зўравонлик аломатлари билан 2014 йилнинг 16 март куни Бишкек яқинидаги Байтиқ қишлоғидан топилган эди. Ишни тергов қилиш мақсадида махсус гуруҳ ташкил этилди, тергов давомида 400 га яқин киши сўроқ қилинди. Терговчиларнинг саволига жамиятда таниқли бўлган кишилар ва уларнинг қариндошлари ҳам жавоб берди.

Гувоҳ сифатида Калийбек Салянов ҳам сўроқ қилинди, кейинчалик у гумондор сифатида кўрила бошланди. Терговга тўсқинлик қилганликда айблангани боис Ички ишлар вазирлиги 2017йилда унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Калийбек Салянов собиқ бош прокурор Аида Салянованинг амакиси ҳисобланади. У амакисига нисбатан очилган жиноий иш сиёсийлаштирилганини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG