Ссылки доступа

Эмомали Раҳмон: "Россия Тожикистон ташқи сиёсатида алоҳида ўринга эга"


Тожикистон-Россия муносабатларининг изчил ривожланиши мамлакат ташқи сиёсатида муҳим аҳмиятга эга, дея 5 феврал куни баёнот берди Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан учрашуви чоғида. Сергей Лавров икки кунлик амалий ташриф билан Душанбега келди.

ТР президенти матбуот хизмати тарқатган хабарга қараганда, стратегик ҳамкор сифатида кўриладиган томонлар музокораларда икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар. Сиёсий интеграция, минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш, давлат чегарасини муҳофаза қилиш, Афғонистондаги вазият, Тожикистон армиясини модернизация дастури каби масалалар муҳокама қилинди.

Матбуот хизматининг хабарига қараганда, учрашувда минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорлик, пахта, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат маҳсулотларини қайта илаш жараёнида технологияларни жалб қилиш, шунингдек қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Россия бозорига экспоритини кўпайтириш каби масалаларни ҳал қилиш зарурлиги қайд этилди.

Учрашувда Эмомали Раҳмон ва Сергей Лавров шунингдек, Тожикистонда Россия мактабларини қуриш ва тожик мактабларига Россия педогогларини жалб қилиш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Музокоралар кун тартибига меҳнат миграцияси алоҳида пункт сифатида киритилди. Шунингдек, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Россияга бўлажак ташрифи дастури ҳам муҳокамалар мавзуси бўлди, тўғри ҳозирча ташрифнинг аниқ санаси эълон қилинмаган.

Сергей Лавров шунингдек тожикистонлик ҳамкасби Сирожиддин Муҳриддин билан ҳам музокоралар олиб боради.

XS
SM
MD
LG