Расмий хабарга кўра¸ Ташқи ишлар вазири бу баëнотни Тошкентга келган БМТ Бош котибининг Махсус вакили¸ БМТнинг Афғонистонга ëрдам миссияси раҳбари Тадамичи Ямамото билан учрашув чоғида қилган.
Комилов¸ “Ўзбекистон томонининг тинчлик жараëнининг ҳар қандай босқичида мамлакат ҳудудида Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасида тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш учун барча зарур шароитларни яратиб беришга тайëрлигини” билдирган.
Ташқи ишлар вазирлиги баëнотига кўра¸ БМТ расмийси Шавкат Мирзиëев раҳбарлиги остида Афғонистонда тинчлик жараëнини бошлаш ва мамлакатни қайта тиклаш борасида олиб борилаëтган сиëсатни маъқуллашини билдирган.