Унинг сўзларига қараганда, Бош прокуратура беш кун мобайнида айбловларни тасдиқлаши ва уни фигурантларга маълум қилиши керак. Шундан сўнг иш судга топширилади. Ўз навбатида суд материалларни олганидан кейин ўн кун мобайнида биринчи эшитувларни ўтказиши лозим.
Бундан аввал адвокат иш материаллари 53 томдан иборат бўлгани боис, улар билан танишиб чиқа олмаслигини айтган эди.
МХДҚ ҳукуматнинг собиқ раҳбарини «Бишкек шаҳридаги ИЭМни модернизация» қилиш лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишда коррупцияга йўл қўйиш айби билан 2018 йил 5 июн куни ҳибсга олган эди. Эҳтиёт чорасини кўриш масаласида 18 декабр куни бўлиб ўтган суд мажлисида у сиёсий таъқиб қурбони бўлгани юзасидан баёнот берди.