Ссылки доступа

Лавров: "Тожикистон ўз меҳнат мигрантлари учун максимал даражада преференциялардан фойдаланмоқда"


Сергей Лавров

«ЕОИХга кирмайдиган мамлакатлар орасида Тожикистон Россияга ишлаш учун йўл олган фуқаролари учун максимал даражада преференция (имтиёзлар)дан фойдаланмоқда», - дея 5 феврал куни Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров баёнот берди.

У бу баёнот билан5 феврал куни Россия-тожик Славян университетида бўлиб ўтган матбуот анжуманида чиқди.

Унинг сўзларига қараганда, ҳисобга олинмаган ҳолда Россия ҳудудларида Тожикистон фуқаролари 7 кун эмас, балки 15 кун бўлишлари мумкин. «Патент 3 йилга берилади, бу ҳам жуда муҳим бўлган жиҳатдир. Тўғри, патент тезроқ арзонлаштирилса яхши бўларди, аммо бу музокараларни тақозо қилади», - дея қўшимча қилди россиялик амалдор.

Россия Федерацияси томонидан хорижий фуқароларга нисбатан патент жорий қилинганидан сўнг Росиянинг ҳар бир минтақасида тўловларнинг ўз тарифлари белгиланди. Масалан, Москвада бир ойлик патент 5 минг рублни, Москва вилоятида эса – 4750 рублни, Санкт-Петербургда – 3800 рублни ташкил қилади. Энг юқори патент нархи Ёқутистон Республикасида бўлиб – 9330 рублни ташкил қилади.

Матбуот анжумани иштирокчиларидан бири унга миграция амнистияси эҳтимоли ҳақида савол берганидан кейин Лавров Россиядаги тожик меҳнат мигрантлари билан боғлиқ муаммони кўтарди. «Амнистия бир неча бор қўлланилган. Мигрантлар билан уларнинг Россияга боришларидан аввал ишлаш жуда ҳам муҳимдир, улар лойқа схемалар билан эмас, балки ўзларининг иш берувчилари ким эканлигини аниқ билан ҳолда боришлари керак, ана шунда очиқчасига ишлай олишади, уларнинг паспортлари олиб қўйилмайди ва ҳар эҳтимолга қарши дея конвертларда пул берилмайди», -дея таъкидлади Лавров.

Россия ТИВ раҳбари меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари кафолатланадиган шартнома имзоланиши кераклигини айтди. «Биз меҳнат мигрантларининг пенсияси тўғрисидаги ҳужжатни имзолашимиз керак – бу ҳужжат ҳозир музокаралар столида турибди. Мигрантларни Россияга боришларидан аввал, Тожикистоннинг ўзида танлашни ташкиллаштиришга оид шартномани имзолаш керак. Реадмиссия тўғрисида – Россия қонунларини бузган мигрантларни Тожикистонга қайтариш тўғрисидаги шартномани имзолаш керак. Биз шу каби Шартномани ЕИ билан имзоладик, ҳаммаси жойида, шундай экан бундан қўрқиш керак эмас», - дея қўшимча қилди Лавров.

Унинг сўзларига қараганда, бу ҳужжатлар тўплами мазкур соҳада хуфёналикка бутунлай бархам берилиши, ошкора бўлиши ва мигрантларга барча шароитлар яратилиши, Россия учун ҳам, Тожикистон учун хам хатар яратмаслик учун зарурлигини қайд қилиб ўтди. «Ҳужжатларнинг бу тўплами ҳозир столда турибди ва улар зудлик билан имзоланиши кераклиги юзасидан гаплашиб олдик», - деди Лавров.

XS
SM
MD
LG