Ссылки доступа

"Лукойл" Ўзбекистонда газ қазиб олишни 67 фоизга кўпайтирди


Россиянинг "Лукойл" ширкати 2018 йилда Ўзбекистонда 2017 йилга нисбатан 67 фоиз кўп газ қазиб олди.

Қандим ва Ҳисор конларида газ қазиб олишни кўпайтирувчи янги қувватларнинг ишга туширилиши оқибатида 2018 йилда газ қазиб олиш 13,4 миллиард кубометрга кўпайди. Бу 2017 йилга нисбатан 67 фоизга кўпдир”, дейилади ширкат расмий сайтида.

“Лукойл” ҳисоботида таъкидланишича, 2018 йилда ширкат Россия ва бошқа давлатларда жами 33,5 миллиард кубометр газ қазиб олди. Бу 2017 йилдагига нисбатан 16 фоизга кўпдир.

Газ қазиб олишнинг кўпайишига Ўзбекистонда "Лукойл" лойиҳаларининг ривожланиб бораётгани асосий омил қилиб кўрсатилган.

“Лукойл” 2020 йилгача Ўзбекистондан қазиб олинадиган газ ҳажмини 18 миллиард кубометрга етказмоқчи. “Бу вақтга келиб ширкатнинг Ўзбекистонга ётқизган инвестициялари миқдори 8 миллард долларга етади”, дейилади маълумотда.

“Лукойл” ширкати томонидан 3 миллиард 400 миллион долларга барпо этилган Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси 2018 йилнинг 19 апрель куни тўлиқ ишга туширилган эди.

XS
SM
MD
LG