Ссылки доступа

“Манас” аэропортидаги «бомба» ҳақидаги хабар хориждан келди


Миллий Хавфсизлик давлат қўмитаси “Манас” аэропортига қўйилган бомба тўғрисидаги хабарлар билан боғлиқ тафсилотларни эълон қилди.

Махсус хизмат маълумотларига қараганда, 5 феврал куни соат 14.41 да Қирғизистондаги авиакомпаниялардан бирининг электрон почтасига бинолардан бирига таймер билан фаоллаштирилган портловчи қурилма қўйилгани ҳақида хабар келиб тушган. «Зудлик билан чора кўриш мақсадида ҳодиса жойига ҚР МХДҚ ва ИИВнинг оператив-тергов ва навбатчи гуруҳлари етиб борди. Аэровокзал мажмуаси, ҳаво кемалари ва бошқа бинолар кўздан кечирилганида портловчи қурилмалар топилмади», - дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, хабар хориждан юборилган.

Шунингдек, Ўш шаҳридаги аэропортга қўйилган бомба тўғрисидаги хабар ҳам текширилди. Портловчи мослама мавжудлиги тасдиқланмади.

Таъкидланишича, МХДҚ терроризм акти бўйича нотўғри маълумот берган жинояткорларни аниқлаш мақсадида бир қатор тадбирларни амалга оширмоқда.

XS
SM
MD
LG