Ссылки доступа

Остонадаги концерт залида оналарнинг митинги бўлиб ўтмоқда(видео)


Бугун юзлаб одамлар, асосан кўп болали оналар, маиший-турмуш шароитлари яхшиланишини талаб қилган ҳолда Остона марказига тўпланди. Тўпланганларнинг маълум бир қисми “Остона” концерт зали биносида бўлиб турибди.

Фуқароларнинг бош залда расмийлар билан учрашуви режаланмаган мажлисга айланиб кетди. Ўнлаб аёллар саҳнага чиқиб, ўзларининг талабларини илгари сурди. Талабларнинг асосийси — кўп болали оилаларни уй билан таъминлаш, болалар боғчаларига болалар учун жой ажратиш, оналарга бериладиган нафақаларни ошириш, маиший турмушларини яхшилашдан иборат бўлди. Нутқ сўзловчиларнинг айримлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири Мадина Абилқасимованинг истеъфосини талаб қилди.

Ҳодиса жойида бўлган Остона шаҳар хокимининг ўринбосари Ермек Аманшаев тўпланганларга мурожаат қилиб, босиқликка чақирди ва уларнинг талаблари “қонун доирасида” кўриб чиқилишига ваъда берди ҳамда тўпланганларни тарқалишга чақирди, шундан сўнг зални тарк этди. Ҳодиса жойида прокуратура ва Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг вакиллари ҳам бор.

Кўп болали оналар президент ва ҳукуматга ўзларининг маиший-турмушларини ва кўп болали оилаларнинг ижтимоий шароитини яхшилашга қаратилган мурожаатларини ўқиб эшиттирдилар. Айни дамда тўпланган аёллар мазкур мурожаатномани имзоламоқда.

Оналарнинг тўпланишига 4 февраль куни Коктал-1 мавзеидаги турар жойнинг бошпанасида юз берган ёнғин оқибатида бир оиланинг беш нафар фарзанди ҳалок бўлгани сабаб бўлди. Чоршанба куни Олмаотада ўнлаб кишилар шаҳар ҳокимияти биносига келди. Улардан айримлари ичкарига киритилди.

Конституцияга кўра, «никох ва оила, оналик, оталик ва болалик давлат муҳофазасига олинган».

XS
SM
MD
LG