Ссылки доступа

Ашхободда педагог ва ўқувчиларни ободонлаштириш ишларига жалб этиш давом этмоқда


2 феврал куни Ашхободдаги 50дан ортиқ мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари кутилмаганда шанбаликка олиб чиқилди. Шанбалик ҳақидаги кўрсатма мактаб директорларига ўша куни эрталаб шаҳар ва этраплар таълим бўлимлари томонидан берилди.

«Озодлик» мухбири Ашхободдаги бир нечта мактаб директорлари билан суҳбатлашди. "Ўтган шанба куни Ашхободдаги 50дан ортиқ мактаб жамоаси шанбалика олиб чиқилди. Шанбаликка тайёргарлик кўрилаётгани ҳақидаги хабарни мактаб директорлари ҳатто жума куни ҳам билмаган", - дейди мактаблардан бирининг раҳбари.

Шанбалик иштирокчилари иккита гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳ протокол кўчаси атрофидаги ерларни чопиш ва хазонларни тўплаш билан шуғулланди. Шунингдек, биринчи гуруҳ дарахтларда қолиб кетган баргларни таёқлар билан уриб, туширишга ҳам жалб қилинди. Иккинчи гуруҳ ҳашарчилар Арчабил, Чандибил ва Копетдаг проспектлари атрофидаги ерларни чопиш ва кўчаларни тозалаш билан машғул бўлди.

Тадбир Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ахалтака от мажмуаси ва Копетдағ адирларида велосаёҳатга чиқишидан бир кун аввал ўтказилди.

«Озодлик» мухбирининг сўзларига қараганда, президент қайси йўлдан ўтиши аввалдан маълум бўлмагани туфайли шанбалик иштирокчилари от мажмуасига олиб борадиган ҳар учта проспектни тозалашга жалб қилинди.

Давлат ходимлари жалб қилинган ҳолда ўтказиладиган оммавий шанбаликлар Туркманистонда мунтазамлилик касб этган. Жумладан бир йилда икки марта, баҳор ва кузда умуммиллий шанбалик – ёварлар (ҳашар) ўтказилади. Ашхободдаги «Озодлик» мухбирининг сўзларига қараганда, 2 феврал кунги шанбаликлар, эндиликда баҳорги ёварга қадар ҳар ҳафтада ўтказилади.

XS
SM
MD
LG