Вазирлик матбуот котиби Гулчеҳра Садиқованинг 6 февраль куни билдиришича, 2018 йилда Ўзбекистондаги 73та ширкат Қирғизистондан 145 минг тонна картошка сотиб олишга тайёр эканини билдирган.
Аммо ноябрь ойида ўтказилган учрашувда ўзбекистонлик тадбиркорлар қирғиз картошкасини сотиб олишдан бош тортганлар.
- 2018 йилнинг 2 ноябрида вазирлик ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ёрдамида картошка етиштирувчилар ва ўзбекистонлик тадбиркорлар ўртасида сўзлашувлар ўтказилди. Ўшанда Ўзбекистон томони қирғиз картошкаси нархи қиммат эканини айтиб, уни сотиб олмайдиган бўлди. Ўзбекистонга сотилиши керак бўлган картошканининг 66 минг тоннасини ҳозир Туркманистонга сотаяпмиз,- деди Гулчеҳра Садиқова.
Қирғиз матбуотида Ўзбекистон Қирғизистондан 500 минг тонна картошка сотиб олишга шартнома тузгани, аммо кейинроқ бу мажбуриятни бажаришдан бош тортгани, бунинг оқибатида эса юзлаб деҳқонлар катта зиён тортганлари ҳақида ёзиб чиққан эди.
Аввалроқ, Ўзбекистон ҳукумати мулозимларига таянган ҳолда Қирғизистоннинг картошкаси қимматга тушгани боис¸ тадбиркорлар Покистондан арзон картошка олиб келишни йўлга қўйгани ҳақида хабар қилинган эди.