Ссылки доступа

Ўзбекистонда журналистларга голограмма муҳрли ягона миллий ID карта берилади


Ўзбекистонда журналистларга умумэътироф этилган ягона кўринишдаги миллий гувоҳнома берилади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги маълум қилди.

Расмий маълумотда айтилишича, 2019 йил 1 июнгача миллий гувоҳномани жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади.

Гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади.

“Миллий гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади", дейилади хабарда.

Миллий гувоҳномага эга бўлган журналистлар давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга тўсиқларсиз кириши ва ахборот олиши мумкин.

Журналистларнинг умуммиллий гувоҳномасини жорий этиш борасида президент 2 февралда имзолган 2019-2020 йилларда Ўзбекистонда ахборот соҳасини ривожлантириш бўйича дастурда назарда тутилган эди.

XS
SM
MD
LG