Ссылки доступа

Бухорода иқтидорли 9-синф ўқувчиси учун уй қурилмоқда


Дониёр Исмоилов онаси Лобар Раҳимова билан. Kun.uz фотоси.

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 9-синф ўқувчиси, математика бўйича халқаро олимпиадаларнинг кўп карра ғолиби Дониёр Исмоилов оиласи учун қурилаётган уй қуриб битирилди. Айни пайтда уй ичини пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар берди.

Ўтган йили маҳаллий нашрлар Дониёр Исмоилов онаси Лобар Раҳимова жигар циррозига мубтало бўлгани, отаси эса ёлланма ишчи бўлиб ишлаётгани ортидан ғариб шароитда яшаётгани ҳамда ўқишини давом эттира олмаётгани ҳақида хабар берган эди.

Ушбу хабардан сўнг Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев ушбу иқтидорли ўқувчини шахсан қабул қилиб, кейинчалик ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида 2018 йилнинг 31 декабрига қадар оилага вилоят ҳокимлиги томонидан уй-жой қуриб берилиши белгиланганини эълон қилган эди.

Бундан ташқари, вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан Дониёрга ноутбук, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан шахсий кутубхона яратиб берилиши кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG