Ссылки доступа

Футбол: FIFA рейтингида Ўзбекистон терма жамоасининг кўтарилиши ва Туркманистоннинг пасайиши


FIFA рейтингида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси олти поғона кўтарилди, Туркманистон эса бирданига 9 поғона пастга тушиб кетди. Қозоғистон иккита, Қирғизистон эса тўртта мавқени йўқотди, Тожикистон аввалги ўринда қолди.

7 феврал куни FIFA расмий сайтида эълон қилинган рейтингга кўра, Марказий Осиё мамлакатлари қуйидагича жойлашган:

  • 89. Ўзбекистон
  • 95. Қирғизистон
  • 117. Қозоғистон
  • 120. Тожикистон
  • 136. Туркманистон

Осиё футбол конфедерациясига кирувчи мамлакатлар орасида энг юқори поғона - 22-ўринни Эрон эгаллаб турибди. Осиё Кубоги финалига чиққан Япония жамоаси жаҳон рейтингида 27-ўринни қўлга киритди. Осиё Кубоги соҳиби Қатар жамоаси FIFA рейтингида бирданига 38та поғонага «учиб» 55- ўринни эгаллади.

XS
SM
MD
LG