– Биз вахта методи бўйича ишлаймиз. 28 кунг ишлаймиз, 14 кун дам оламиз. Мен Оқсойга 400 километр йўл босиб Жангали туманидан келаман. Бетончи бўлиб ишлайман, маошим – 160 минг тенге ($422). Маошим оиламни таъминлаш учун етмайди, – дейди ишчилардан бири.
KKS-SICIMнинг ижрочи директори Алтин Қулбаева иш ташлашлар фактини тасдиқлади. Унинг сўзларига қараганда, уч соат давом этган норозилик акциясидан кейин ўзаро келишувга эришилди.
– Норозилик акциясига чиққанлар авваллари ойлик маоши ва меҳнат шароитларидан шикоят қилмаган эди. Нима учун кутилмаганда намойишга чиққанларини тушунмай қолдим. Одамлар бир ойда 160–250 минг тенге (500 доллардан кўпроқ) олишади. Ҳар бир ишчи билан ойлик мукофотлаш масаласини ҳар бири билан алоҳида гаплашиб оламиз. Маошлар қандай ошиши юзасидан бирор гап айта олмайман: бу тижорат сири, – деди Қулбаева.
Ишчиларнинг сўзларига қараганда, компания вакиллари маошлар 50 фоизгача оширилиши борасида ваъда берди. Айни дамда компаниянинг барча ҳодимлари ўзларининг иш жойларига қайтишди.
KKS-SICIM қомпанияси магистрал нефтаз қувурларини қуриш билан шуғулланади.