Қарорга асосан вазирлик 1 мартга қадар Жаҳон банки техник кўмагида электр энергетикаси тармоғини ислоҳ қилиш моделини ва «йўл харитаси"ни тайёрлаши зарур.
15 мартгача вазирлик «Ўзбекэнерго»ни электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил қилишнинг замонавий схемасига мувофиқ реструктуризация қилиш тўғрисидаги президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.
Бундан ташқари 1 апрелгача «Ўзбекнефтгаз»ни ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси тайёрланади.
«Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзбекэнерго»ни реструктуризация қилишда магистрал газ-транспорт тизими ва магистрал электр тармоқларидан фойдаланиш ҳамда уларни ривожлантириш бўйича алоҳида давлат корхоналарини ташкил этишни назарда тутилади.
Энергетика вазирлиги президентнинг 1 февралдаги қарорига асосан ташкил этилган эди. Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод қилинган Алишер Султонов вазир этиб тайинланган.